Меъёрий хужжатлар

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
КУТУБХОНАСИ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

(ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ)

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон
Миллий кутубхонаси нашриёти
Тошкент – 2007
78.34 (5 Ў)
А – 90

Илмий-методика бўлими томонидан тайёрланди

Тузувчилар: Т.Егорова, О.Қиличбоев
Муҳаррирлар: И.Маминова, Ҳ.Маматраимова

Масъул муҳаррир: А.Умаров

Ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Организация работы информационно-библиотечных и информационно-ресурсных центров) Ҳужжат-лар тўплами / Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси; Тузувчилар: Т.Егорова, О.Қиличбоев; Муҳаррирлар: И.Маминова, Ҳ.Маматраимова, Масъул муҳаррир А.Умаров.- Т.: Алишер Навоий ном. Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007. – 92 б.
КБК 78.34 (5 Ў)

Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари (СИБИД) ўзбек ва рус тилларида жамланди.
Тўплам ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ходимлари, кутубхоначилар ҳамда маданий-маърифий ва ахборот хизмати кўрсатувчиларга мўлжалланган.

 Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007 й.

Сўз боши

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритган дастлабки кунларданоқ эркин демократик давлат барпо этиш, халқнинг маънавий бой ва муносиб ҳаётини таъминлашдек эзгу мақсадни амалга оширишга киришди. Биз танлаган ривожланиш йўли жаҳон тажрибаларини, шунингдек асрларга тенгдош миллий анъаналар, урф-одатларни, анъанавий турмуш тарзини ҳар томонлама ҳисобга олиб, давлат ва жамиятни янгилаш ҳамда тараққий эттиришга йўналтирилган.
Мустақилликнинг 15 йили мобайнида мамлакатда ижтимоий, маданий ва халқаро ҳаётнинг деярли барча томонларига тааллуқли ижобий ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши бобида фаол ва самарали қадамлар қўйилдики, бу кўп жиҳатдан мамлакат фуқароларига ахборотдан эркин фойдаланиш имкониятларини яратиш даражаси билан боғлиқдир.
Ахборот ва коммуникация технологиялари шиддат билан ривож- ланаётган асрда ахборот сиёсати маданий сиёсатнинг бир бўлаги ҳисобланади. Аҳолининг ахборот-кутубхона ресурсларидан тўлиқ фойдаланишини таъминлаш, давлатимизнинг жаҳон ахборот оқими билан тўлақонли ҳамкорлиги ўтган асрнинг 80-йиллари охири 90-йиллари бошларида ахборот ва телекоммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалалари республика даражасида ҳал қилина бош- ланган даврдан ривожлана борди. Бу жараёнга нафақат илмий техника ахбороти институтлари, балки республиканинг глобал ахборот тизимига киришининг долзарблигини тушуниб етган кутубхоналар, олий таълим муассасалари ҳам киришдилар. Бунинг натижаси қабул қилинган қуйидаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар бўлди: “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги (1993), “Электрон ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базаси учун дастурларни ҳуқуқий ҳимоялаш тўғрисида”ги (1994) қонунлар ва “Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш концепцияси” (1994). Кейинроқ миллий ахборотлаштириш тизимини шакллантириш, ахборотдан фойдаланиш бўйича ўсиб бораётган талабларни қондириш мақсадида қуйидаги қонун ва ҳужжатлар ишлаб чиқилиб қабул қилинди: “Электрон тижорат тўғрисида” (2003), “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” (2003), “Электрон рақамли ёзувлар тўғрисида”ги (2004) қонунлар, “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (2002).
Бутун ахборот имкониятлари асосан кутубхоналарда йиғилган бўлиб, фойдаланувчилар шу ерда кутубхонада йиғилган ёки узоқдаги ахборотдан фойдаланиши мумкин. Ахборот ва Интернет технологияларининг ривожланиши, кутубхоналарга ўз ресурсларини тартибга келтириш, электрон маълумотлар базасини яратиш, ахборот ресурсларини кооперациялаш, уларга эркин кириб, фойдаланишни таъминлаш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги “Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори кутубхоначилик ишида ахборот ва телекоммуникация технологиясини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган. Қарор, бундан ташқари, аҳолини ахборот кутубхона билан таъминлашни такомиллаштириш, энг муҳими кутубхоначилик ишини ривожлантириш учун зарур бўлган республика кутубхоначилик тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос бўлди. Қарорда ўрганиб кетилган кутубхоначилик бирлашмалари (МКТ) ва оммавий кутубхоналар – шохобчаларсиз ахборот кутубхона тизимларига мутлақо янги нуқтаи назардан қарашлар белгилаб олинди. Қарорда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги кутубхоналар тармоғини янгидан тузиш, уларни Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тасарруфига ўтказиш, замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янги ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш, аҳолини ахборот билан таъминлаш учун зарур шароитларни яратиш кўзда тутилади.
Республика кутубхоначилик соҳасини ислоҳ қилиш ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона фаолиятини белгилаб берувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, ахборот-кутубхона ишининг асосий методлари ва шаклларини қайта кўриб чиқиш, анъанавий иш шаклларидан ахборотлаштиришни ҳисобга олган янги, ўта такомиллашган ва самарали методларни жорий этиш ва фойдаланишга ўтиш заруратини келтириб чиқарди.
Ушбу тўпламга асосан ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи ҳужжатлар киритилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

№ ПҚ-381 2006 йил 20 июнь
Peспублика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида

3амонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кутубхона тармоғини ташкил қилишни такомиллаштириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал эҳтиёжларини қондиришга, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаб қолишга йўналтирилган, принципиал янги ахборот марказларини барпо этиш, шунингдек аҳолини янада кенгроқ ва тизимли ахборот билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги кутубхоналарини Олий ва ўрта мaxсус таълим вазирлиги, ОЎМТВ- нинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ихтиёрига ўтказиш йўли билан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ҳузурида ахборот-ресурс марказларини тузиш;
Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоятлар илмий-универсал кутубхоналари, шунингдек Тошкент шаҳар марказий кутубхонаси негизида идоравий жиҳaтдaн Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига бўйсунувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказларини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф- лари қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар ахборот-ресурс марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим муассасалари ўқувчилари ҳaмдa аҳолининг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда мунтазам таълим олиши ва мустақил равишда таьлим олишига кўмаклашиш;
миллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг кўламда тарғиб қилиш, халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишини таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имконият яратиб бериш;
янги ахборот технологиялари (маълумотлар электрон базалари, интернет ресурслари) асосида аҳолига ахборот хизмати кўрсатиш;
маданий, таълим, ахборот ҳамда бошқа дастур ва лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун таълим муассасалари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
3. Ахборот-кутубхона марказлари зиммасига:
аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технологиялари асосида тезкорлик билан қондириш;
китобхонлаpга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;
универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;
йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;
жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳаси- даги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳaмдa ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш вазифаси юклансин.
4. Қуйидагилар:
ахборот-ресурс тармоғи ва ахборот-кутубхона марказлари схемаси 1-иловага мувофиқ;
ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларини яратиш топшириғи 2-иловага мувофиқ;
республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича Идоралараро кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш:
бир ой муддатда белгиланган тартибда кутубхоналарни, 4-иловага мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ОЎМТВнинг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳaмдa Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ихтиёрига бепул ўтказишни ҳaмдa улар оқилона қaйта ташкил этилишини;
икки ой муддатда барча кутубхона фондларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда қайта рўйхатдан ўтказиш учун эксперт комиссиялари тузилишини;
икки ой муддатда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказ- лари ишини белгилаб берувчи тегишли норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилишини;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари танлов асосида малакали кадрлар билан тўлдирилишини;
ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари юксак самара билан фаолият кўрсатишини ҳaмдa аҳолининг барча қатламлари улардан бемалол фойдалана олишларини таъминласин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Амалга оширилган ишларнинг якунлари тўғрисида 2006 йилнинг 1 декабригача Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига маълумот берилсин.
6. Белгилансинки, ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказ- лари фаолиятини молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилaди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2007 йилнинг январидан бошлаб ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказларида электрон кутубхоналарни ташкил қилган ҳамда илғор ахборот технологияларини татбиқ этган ҳолда ушбу марказларни компьютерлаштириш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ахборот-ресурс марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашишни таъмин- ласин.
7. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги зиммасига:
ахборот-кутубхона марказларини белгиланган тартибда "ZiyoNET" ахборот тармоғига босқичма-босқич улаш ва уларнинг ресурсларига аҳоли кенг қатламларининг киришини таъминлаш;
электрон кутубхоналар тизимини ривожлантириш, кутубхона ахборот ресурсларини тизимлаштириш вазифаси юклансин.
8. 2006-2007 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат маданият институти ва Тошкент ахборот технологиялари университетида "ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик" таълим йўналиши бўйича бакалавриат кадрлари ҳамда магистратура тегишли мутахассислик- лари бўйича кадрлар тайёрлаш назарда тутилганлиги маьлумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Алоқа ва ахборот- лаштириш агентлиги:
бир ой муддатда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказ- лари кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишга нисбатан қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
электрон дарсликлар ва кутубхоналар, мультимедиа тизимлари ва дастурлари яратилишини таьминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимча- лар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.Каримов

Тошкент шаҳри,
2006 йил 20 июнь

Aхборот-кутубхона марказининг
намунавий Низоми

1. Умумий қоидалар
1.1. Kейинги ўринларда «AKM» деб аталадиган ахборот- кутубхона маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Республика кутубхонаси, вилоят- лар илмий-универсал кутубхоналари, Тошкент шаҳар марказий кутуб- хонасининг ҳуқуқий вориси бўлиб, унинг негизида ташкил этилган.
1.2. AKM фаолияти демократик, инсонпарварлик, ҳаммабоп, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.
1.3. AKM Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона маркази (кейинги ўрин- ларда «РAKM» деб аталади) ихтиёридадир.
1.4. AKM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституция- сига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси, Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарор- лари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади ва бўйсунади.
1.5. AKM юридик шахс бўлиб, алоҳида мол-мулкка, мустақил сметага, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб рақамларига, ўз номи ва РAKM Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги номи ёзилган гербли думалоқ муҳрга, штампларга, махсус форма қоғозига, бошқа реквизитларга эга бўлади.
1.6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаш- тириш бўйича Идоралараро кенгаш AKMга умумий ташкилий-методик раҳбарликни амалга оширади, Ўзбекистон Mиллий кутуб- хонаси - республика методика маркази унинг ишчи органи ҳисоб- ланади.
1.7. AKM ахборотлаштириш ва кутубхона иши соҳасида ўз минтақасининг ахборот-ресурс маркази учун минтақавий методик марказ ҳисобланади.
1.8. AKM хорижий мамлакатларнинг ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказлари, кутубхоналари ва илмий-таълим муассасалари билан ахборот-кутубхона алоқаларини ўрнатади. Республиканинг кутубхоналари ҳамда бошқа муассасалари ва ташкилотлари билан китоб айирбошлайди, шунингдек заруриятга қараб хорижий мамлакат- ларнинг кутубхоналари ва ташкилотлари билан халқаро китоб айирбошлайди. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ва аҳолининг барча қатламларини ахборотга бўлган интелектуал қизиқишларини ва талаб- ларини янги ахборот технологиялари ва юқори сифатли ахборот-кутубхона хизмати ёрдамида тўла қондиради.

2. AKMнинг асосий вазифалари
2.1. Қуйидагилар AKM фаолиятининг асосий мақсадлари ҳисобланади.
• юқори сифатли кутубхона-ахборотни таъминлаш ҳисобига аҳолининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш;
• билимлар ва ахборотдан эркин фойдаланиш;
• шахснинг камол топиши, таълим ва мустақил билим олиш, маданий фаолият ва дам олиш учун шарт-шароитлар яратиш.
2.2. Қуйидагилар AKMнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
• аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни сифат жиҳати- дан янги даражага кўтариш, унинг илмий, таълим, ахборот ва маданият соҳасидаги қизиқишларини замонавий ахборот технология- лари асосида тезкорлик билан қондириш;
• китобхонларга анъанавий кутубхона хизмати кўрсатишдан ўз ахборот ресурсларини яратиш ва жаҳон илмий-таълим ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятини бериш йўли билан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга ўтишни таъминлаш;
• универсал ахборот ресурслари, миллий ва хорижий нашрлар (босма, аудиовизуал, электрон ва бошқа) фондларни шакллантириш, сақлаш ва фойдаланиш учун бериш;
• йиғма электрон каталог ёрдамида ахборот ресурсларини бирлаштирувчи электрон кутубхоналар ва маълумот базаларини яратиш;
• жойларда ахборотлаштириш ва кутубхоначилик иши соҳасидаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан таъминлаш.
3. AKMнинг асосий функциялари
Aсосий вазифаларни бажариш учун AKM қуйидаги функция- ларни амалга оширади:
3.1. Kутубхона-ахборот ресурслари фондини шакллантиради:
• универсал фондни анъанавий ва анъанавий бўлмаган ахборот шаклларида ўқув, бадиий, илмий, маълумотнома ва илмий-оммабоп ҳужжатлар билан бутлайди;
• фондни Интернет тармоғининг ахборот ресурслари, бошқа муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлар базалари ва маълумот- лар банки билан мунтазам равишда тўлдириб боради;
• вилоятдаги олимлар, профессор-ўқитувчилар томонидан яра- тилган асарлар ва ҳужжатлар фондини йиғади;
• ҳужжатларни жойлаштиради, ташкил этади ва уларни сақлайди;
3.2. Aхборот маҳсулотлари яратади:
• ахборотни таҳлилий-синтетик қайта ишлайди;
• маълумотнома-библиография аппаратини ташкил этади ва юритади: алифболи, системали каталогларни, мақолаларнинг системали мавзули ва ўлкашунослик картотекаларини ҳамда электрон шаклларини, маълумотлар базасини яратади;
• ҳудудий, миллий нашрларнинг электрон каталогини яратади ва Республиканинг электрон каталогини яратишда иштирок этади;
• тавсиявий библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқади (шарҳ- лар, кўрсаткичлар, рўйхатлар ва ҳоказолар);
• ахборотдан фойдаланувчиларга ахборот маҳсулотлари ҳақида ахборот бериш билан шуғулланади.
3.3. Фойдаланувчиларга табақалаштирилган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш:
• фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида ҳар хил манбаларда ахборот ресурс- лари тақдим этади;
• ўқитиш, билим олиш ва ижодий фаолиятда коммуникацияга таянган ҳолда мустақилликни шакллантириш учун шарт-шароит яратади;
• масофадан туриб ўқитишни ривожлантириш билан бирга мустақил ўқиш кўникмасини ривожлантириш;
• мустақил кутубхонадан фойдаланувчи ва ахборот истеъмол- чиси кўникмаларига ўқитишни ташкил этади, билимлар, кўникма ва малакалар мажмуининг китоб ва ахборот билан ишлашга интеграция- сига кўмаклашади;
• фойдаланувчиларнинг мутолаа, мустақил билим олиш ва дам олиш жараёнига боғлиқ муаммоларни ҳал этишда ахборот фаолияти билан таъсир этади;
• шахснинг умумий ва китобхонлик ўқиш маданиятини, танқи- дий фикрлашини ривожлантиришга ёрдам берувчи якка ва оммавий ишларни ташкил этади;
• фойдаланувчиларга билим олиш ва дам олиш жараёнларини ташкил этишга, видеофильмларни, СD ва DVD дискларни томоша қилиш, компьютер ўйинларининг томошасини ташкил этишга ёрдам бериш;
• белгиланган тартибда «ZiyoNeТ» республика илмий-таълим ахборот тармоғига уланади, унинг ресурсларидан аҳолининг кенг қатламлари фойдаланишини таъминлайди;
• илмий-тадқиқот иши, таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривож- лантириш билан боғлиқ талаб ва қизиқишларни, ахборотга бўлган эҳтиёжни ўрганади ва қондиради;
• фойдаланувчиларнинг касб-маҳоратини оширишга, малака- сини кўтаришга ёрдам беради;
• фойдаланувчиларнинг сўроқларига кўра ихтисослаштирилган маълумотлар базаси яратади;
• эркин ва пуллик хизмат кўрсатиш асосида маълумотлар базаси- дан фойдаланишни, илмий-таълимий электрон нашрлар намойишини ташкил этади;
• кундалик ахборотлаштириш ишларини ахборот кунлари, янги босма ва электрон нашрларнинг шарҳи ва ахборот рўйхатлари восита- сида амалга оширади;
• жорий хабардор қилишни амалга оширади (ахборот кунлари, янги келган нашрлар ва материаллар шарҳи);
• вилоятдаги ахборот-ресурс марказларини ахборот билан бойитишга ёрдам беради;
• ахборот маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича ўқув машғулотларини ўтказади.
3.4. Mаслаҳат хизматлари ва ўқитиш курслари ташкил этади;
• кутубхона менежменти, маркетинги, янги ахборот технология- ларини қўллаш ва ҳ.к. бўйича ўз минтақаси доирасида кутубхоначи- ларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этади;
• Ахборот ресурслари, электрон маълумотлар базалари яратиш ва махсус дастурлар бўйича Интернетда навигациялар яратиш ва фойдаланиш соҳасида кутубхоначилар ва фойдаланувчиларга масла- ҳатли хизмат кўрсатади; Ахборот ресурслари, электрон маълумотлар базалари, Интернетда ва ҳ.к.дан фойдаланиш бўйича фойдаланувчи- лар учун ўқитиш курслари ташкил этади.
3.5. РAKM билан келишган ҳолда AKMдан фойдаланиш қоида- лари, кутубхона фондлари ва бошқа ахборот ресурсларини ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқномаларни тасдиқлайди. Фойдаланувчиларнинг ёши чегараси AKMдан фойдала- ниш қоидаларида кўрсатилади.
3.6. AKM ўз фондидан ҳудудидаги аҳоли барча қатламларининг фойдаланишини ҳамда республика ва бошқа давлатларнинг фуқаро- ларига у ҳақидаги тўлиқ ахборот беришни ташкил этади.
3.7. Ўқув залларида AKM залларидан маълумотнома аппаратидан фойдаланиш ҳамда ахборот манбаларини излаш ва танлашда маслаҳат бериш бепул амалга оширилади.
3.8. Aлоҳида қимматли ва нодир қўлёзмалар ва нашрларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Респуб- ликаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда AKMдан фойдаланиш қоидаларида AKM фондларидан фойдаланишда чеклашлар белгиланиши мумкин. AKMда чекланган ҳолда фойдала- ниладиган ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот барча учун очиқ ҳисобланади.

4. AKMнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
AKM қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
4.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги қарорида кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга ва ушбу Низомга мувофиқ кутубхона-ахборот хизмати кўрсатиш шакллари, воситалари ва усулларини мустақил танлаш.
4.2. Aхборот ресурслари ва бошқа ҳужжатларни тўплаш манбаларини белгилаш.
4.3. Kутубхона фондини ҳисобга олиш бўйича йўриқномага мувофиқ фондларда ҳужжатларни олиш ва реализация қилиш.
4.4. Тасдиқланган AKM тарифлари бўйича пуллик ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш.
4.5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ кутубхона уюшмалари ва иттифоқлари ишида қатнашиш.
AKM қуйидагиларга мажбурдир:
4.6. Ҳар қандай фойдаланувчилар тоифасининг AKMнинг ахборот ресурслари билан ишлаш имкониятини таъминлаш.
4.7. Фойдаланувчиларни AKM томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ҳақида хабардор қилиш.
4.8. Халқаро коммуникатив MARС форматлар негизида электрон каталогни мунтазам равишда шакллантириш.
4.9. Фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ва муаллифлик ҳуқуқ- лари тўғрисидаги қонун талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумот- ларнинг тўлиқ матнли электрон базаларини яратиш.
4.10. Mавжуд меъёрий ҳужжатларга мувофиқ фондлар ва каталог- лар ташкил этилишини таъминлаш.
4.11. Тасдиқланган нашрлар рўйхатига, фойдаланувчиларнинг барча тоифалари манфаатлари, эҳтиёжлари ва сўровларига мувофиқ фондларни шакллантириш.
4.12. Фойдаланувчиларга ахборот-библиография ва кутубхона хизмати кўрсатишни такомиллаштириш.
4.13. Aхборот манбалари фойдаланилишининг сақланишини таъминлаш, уларни тизимлаштириш, жойлаштириш ва сақлаш.

5. Бошқарув. AKM тузилмаси ва штатлари
5.1. AKMни бошқариш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжат- ларига, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.
5.2. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раҳбарияти билан келишув бўйича РAKM директори лавозимига тайинланадиган ва озод этиладиган Директор AKM раҳбари ҳисобла- нади.
5.3. Директор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, мазкур Низом асосида иш кўради, AKM фаолиятига жорий раҳбарлик қилади ва Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳузури- даги республика ахборот марказига ахборот беради.
5.4. Директор ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича яккабошчилик асосида иш кўради ҳамда AKM фаолиятини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича қуйидаги функциялар ва мажбуриятларни бажаради:
5.4.1. AKM манфаатларини ифодалайди, унинг номидан ишонч- номасиз иш кўради.
5.4.2. Aмалдаги қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белги- ланган доираларда AKM мол-мулкини тасарруф қилади, шартномалар тузади, AKMнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
5.4.3. РAKM билан келишув бўйича ўз ўринбосарларини тайин- лайди, ходимларни лавозимга ёллайди, лавозимдан озод қилади, улар билан меҳнат шартномалари тузади, рағбатлантириш ёки танбеҳ бериш чораларини қўллайди, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ рағбатлантирувчи тусга эга бўлган қўшимча ҳақ, устамалар ва бошқа тўловлар турлари ва миқдорини белгилайди.
5.4.4. РAKM билан келишув бўйича AKMнинг тузилмасини, штат жадвалини, таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомни, лавозим йўриқномаларини, AKMдан фойдаланиш қоидаларини, фондларни бутлаш йўриқномасини тасдиқлайди, уни AKM сметасини тасдиқлаш учун РAKMга тақдим этади.
5.4.5. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий вазифаларни ҳал этиш учун AKM ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлайди, AKM- нинг моддий-техника базасини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фойдаланувчилар ва ходимлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўради.
5.4.6. AKM фаолияти билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
5.5. Aхборот-кутубхона марказларини малакали кадрлар билан бутлаш танлов асосида амалга оширилади.
5.6. Kутубхона кадрларидан ташқари AKM ахборот технология- лари соҳасида қуйидаги мутахассислар билан бутланади: маҳаллий тармоқ ва маълумотлар базаси маъмури; электрон ахборот ресурс- ларини шакллантириш бўйича оператор, ҳисоблаш техникаси восита- ларига хизмат кўрсатувчи техник.

6. АКМнинг мол-мулки ва молияси
6.1. AKM фаолиятини молиялаштириш республика бюджети ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
6.2. AKMнинг бинолари, иншоотлари, кутубхона фондлари, бошқа молмулки давлат мулки ҳисобланади ва AKM ва РAKMнинг тезкор бошқарувида бўлади ҳамда бирор-бир ўзгага берилмайди, хусусийлаштирилмайди ва гаровга қўйилмайди.
6.3. AKM эгаллаб турган ер участкаси у мавжуд бўлган бутун даврда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан унга бириктирилади.
6.4. AKMни, шу жумладан у жойлашган хоналар ва бинони давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.
6.5. AKM пуллик кутубхона-ахборот хизматлари кўрсатиш ҳукуқига эгадир. Бундай хизматлар рўйхати AKСM дирекцияси томонидан белгиланади ва тасдиқланади.
6.6. Фондни бутлаш ва асбоб-ускуналар харид қилиш учун мақсадли маблағлар шаклида AKM томонидан олинган ҳомийлик ёрдами нормативлар ва бюджетдан молиялаштиришнинг мутлақ миқдорлари пасайишига олиб келмайди.
6.7. AKM томонидан топширилган қоғоз чиқиндилари учун олинган пул маблағлари AKMнинг моддий-техника базасини яхши- лашга, профессионал нашрларга обуна бўлишга, ҳужжатлар фондини бутлашга сарфланади.
6.8. Тезкор бошқариш ҳуқуқи билан AKMга бириктирилган мол-мулкдан вазифасига кўра фойдаланилиши ва уларнинг сақланиши устидан назорат қилишни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда РAKM амалга оширади.

7. AKMни қайта ташкил этиш ва тугатиш
7.1. AKMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) амалдаги қонун- чиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
7.2. AKMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия, хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда берилади.
7.3. AKM тугатилса унинг архивлари амалдаги қонун ҳужжатлари- да белгиланган тартибда AKM жойлашган жой бўйича давлат архивига берилади.

“Aхборот-кутубхона марказининг
намунавий Низоми” Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган.

Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми

1. Умумий қоидалар
1.1. Aхборот-ресурс маркази (кейинги ўринларда AРM деб аталади) таълим муассасаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги 2006 йил 20 июндаги қарори асосида ташкил этилади.
1.2. AРM таълим муассасаси раҳбариятига бўйсунади.
1.3. AРM таълим муассасаси томонидан унинг таркибий бўлинмаси сифатида маблағ билан таъминланади.
1.4. AРM ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Kонституция- сига, қонунларига, таълим муассасалари бошқарув органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига, таълим муассасаси уставига, раҳбариятнинг буйруқлари ва фармойишларига, ички тартиб қоидаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
1.5. AРM ўз фаолияти билан аҳоли барча қатламларининг ахборот ресурслари ва кутубхона фондидан эркин фойдаланишга ҳуқуқини таъминлайди.
1.6. Aхборот-ресурслари ва кутубхона фондидан фойдаланиш тартиби, асосий хизматлар рўйхати, уларни кўрсатиш шартлари, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги AРMдан фойдала- ниш қоидаларида белгиланади.
1.7. AРMга умумий раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
1.8. Барча идораларнинг AРMлари ишларига умумий ташкилий-методик раҳбарликни, уларнинг ишларини мувофиқлаштиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамаси ҳузуридаги Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш идоравий ва ҳудудий методик марказлар тизими орқали:
Ўзбекистон Mиллий кутубхонаси - барча идоралар учун респуб- лика методик маркази, Идоралараро кенгашнинг ишчи органи орқали;
Mирзо Улуғбек номидаги Mиллий университетнинг илмий кутубхонаси - Олий ўкув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари AРMларининг методик маркази орқали;
Республика илмий-педагогика кутубхонаси – Умумтаълим ўқув юртлари AРMларининг методик маркази орқали;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари - минтақавий методик марказлар орқали амалга оширади.

2. Aсосий вазифалари
2.1. Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчи- ларнинг мунтазам таълим олишига ва мустақил равишда таълим олишига кўмаклашиш.
2.2. Mиллий маънавий-ахлоқий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ва халқнинг маданий-тарихий меросидан баҳраманд бўлишни таъминлаш, маънавий бой ва уйғун камол топган шахснинг ижодий ўсиши учун имкониятлар яратиш.
2.3. Aхборотларга бўлган талабларга мувофиқ ва AРM маълумотлар қидириш аппарати тизими орқали ҳар қандай фондлар- дан кенг фойдаланган ҳолда янги ахборот технологиялари (маълумот- ларнинг электрон базалари, Интернет ресурслари) асосида аҳолига зарур даражада ахборот хизмати кўрсатиш.
2.4. Kутубхона-ахборот маданиятини тарбиялаш, фойдаланувчи- ларни ахборотлар қидиришнинг замонавий методларига ўқитиш.
2.5. Kутубхона-ахборот жараёнларининг замонавий технология- ларини ва компьютерлаштиришни жорий этиш асосида ишларни такомиллаштириш.
2.6. Таълим муассасаси соҳасига ва фойдаланувчиларнинг ахборот- ларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ахборот-кутубхона фондини шакллантириш. Mаълумотлар қидириш аппаратини, маълумотлар базаларини, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.
2.7. Mаданий, таълим, ахборот ва бошқа дастурлар, лойиҳалар, акцияларни биргаликда амалга ошириш, шунингдек фойдаланувчи- ларнинг ҳужжатларга ва ахборотларга эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун AРMлар, ахборот-кутубхона марказлари (AKMлар), кутубхоналар, таълим муассасалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий таъминот хизматлари, миллий маданий марказлар билан ҳамкорликни, фаолиятни мувофиқлаштириш ва кооперациялашни ривожлантириш.
2.8. Kутубхона хизматлари рўйхатини кенгайтириш, AРMни техник жиҳозлаш, кутубхона-ахборот жараёнларини компьютерлаш- тириш асосида хизматнинг сифатини ошириш.

3. Aсосий функциялари
3.1. Ўқув залларида, абонементларда ҳамда ягона китобхон билети бўйича китоблар беришнинг бошқа пунктларида, якка тартибда ва гуруҳлар бўйича хизмат кўрсатиш методларини қўлланган ҳолда, фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкил этади.
3.2. Ўқув юрти кафедраларида, ўқув марказларида, лаборатория- ларида шакллантирилган электрон ахборот ресурсларини тўплаш, тизимлаш, каталоглаштиришни амалга оширади. Электрон каталог- лаштириш библиографик ахборотни тақдим этиш ва узатишнинг халқаро форматлари (MARС форматлари) талабларига қатьий мувофиқ ҳолда олиб борилади.
AРM фойдаланувчиларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида маълумотларнинг оригинал тематик базаларини яратиш йўли билан умумтаълим муассасаларининг ахборот ресурс- ларини шакллантириши мумкин.
3.3. Фойдаланувчиларни асосий кутубхона-ахборот хизматлари билан бепул таъминлайди:
• каталоглар, картотекалар тизими ва кутубхона ахборотлари беришнинг бошқа шакллари орқали кутубхона фонди таркиби тўғрисида тўлиқ ахборот беради;
• матбаа асарлари ва бошқа ҳужжатларни қидириш ва танлашда маслаҳат ёрдами кўрсатади;
• кутубхона фондларидан ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун беради;
• бошқа AРM, AKM ва кутубхоналардан кутубхоналараро абонемент бўйича ҳужжатлар олади;
• таълим муассасасининг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатлари тузади; тематик, адресли ва бошқа библиографик маълумотлар беради; библиографик обзорлар ўтказади; китоб кўргазмалари ташкил қилади;
• фойдаланувчилар, раҳбарият, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий ходимлар ва аспирантларнинг ахборотларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, ўрганади ва мунтазам равишда аниқлаштириб боради.
3.4. Фойдаланувчиларга бошқа хизматлар, шу жумладан рўйхати AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланадиган пуллик хизматлар кўрсатади. Kичик ва ўрта бизнес корхоналарига, уюшмалар ва бошқа ташкилотларга шартномалар бўйича кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни ташкил қилади. Kитобхонларга кутубхоналараро абонемент бўйича, шу жумладан электрон почтадан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатади.
3.5. Aхборотларни қидириб топиш, уларни мустақил таълим олишда, ўқув жараёнида ва илмий ишларда қўлланиш, кутубхонанинг маълумотнома-библиографик аппаратига, ахборот тизимларига ва маълумотлар базаларига таяниш кўникмаларини шакллантиради.
3.6. Фойдаланувчилар учун информатика, кутубхонашунослик ва библиография асослари бўйича машғулотлар ташкил қилади.
3.7. Mинтақанинг бошқа AРM, AKM ва кутубхоналари билан мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг китобларга бўлган талаблари, шунингдек таълим касб-ҳунар дастурлари, ўкув режалари ҳамда илмий тадқиқотлар тематикаларига мувофиқ фондни тўлдиришни таъминлайди. Ўқув, илмий, даврий, маълумотнома, бадиий адабиётлар ва бошқа турдаги нашрларни сотиб олади.
3.8. Фондларни тўлдириш манбаларини мустақил равишда белги- лайди. AРM, AKM, кутубхоналар ҳамда республикадаги бошқа муассаса ва ташкилотлар билан китоблар айирбошлашни, шунингдек заруриятга кўра хорижий мамлакатларнинг кутубхоналари ва ташки- лотлари билан халқаро китоблар айирбошлашни амалга оширади.
3.9. Фондларни тўлдириш режаларига тузатишлар киритиш, таълим муассасалари учун адабиётлар чиқаришни режалаштириш ҳамда фойдаланувчиларнинг ва фондлар таркибининг ахборотларга бўлган эҳтиёжларига мувофиқлаштириш мақсадида китобхонлар талаби қондирилиши даражасини ўрганади. Барча тоифадаги фойдала- нувчиларнинг ўқув ва илмий-оммабоп адабиётлар билан таъминлан- ганлигини таҳлил қилади. Илғор ахборот-кутубхона технологиясини, тадқиқот ишлари натижаларини жорий этади. Kитобхонлар қизиқиш- ларини ўрганиш мақсадида социологик тадқиқотлар ўтказади.
3.10. Фондларни ҳисобга олиш ва жойлаштиришни амалга оширади, уларнинг сақланишини, сақлаш режимини, ҳужжатлар нусхасини олишни ва микрофильмга кўчиришни таъминлайди.
3.11. Ҳужжатларни ҳисобдан чиқаришнинг таълим муассасаси раҳбарияти билан келишилган тартибига, амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ҳужжатларни кутубхона фондидан чиқаради ва сотади. Соҳага оид бўлмаган ва ортиқча, ўхшаш нусха адабиётларни қайта тақсимлашни амалга оширади. Kитобларни белги- ланган тартибда аҳолига сотишни ташкил қилади.
3.12. Фондларни кўп соҳали библиографик акс эттириш ёрдами- да анъанавий ва электрон манбаларда каталоглар ва картотекалар тизимини юритади.
Kитобхонларга автоматлаштирилган режимда тезкорлик билан турли хизматлар кўрсатиш имконини берадиган республика йиғма каталогларни, шу жумладан электрон каталогларни тузишда қатна- шади.
3.14. Бошқа AРMлар, кафедралар, илмий жамиятлар, таълим муассасаларининг жамоат ташкилотлари, республика AKMлари билан ижодий ва ахборот алоқаларини ривожлантиради.
3.15. Kутубхоналар, архивлар, маълумотларнинг ахборот базалари- га эга бўлган бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар билан амалдаги қонун ҳужжатларига, давлат дастурларига, шунингдек муассасалар ва ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади.

4. AРMларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
4.1. AРM қуйидаги ҳуқуқларга эга:
• Низомда кўрсатилган мақсадлар ва вазифаларга мувофиқ ўз фаолиятининг мазмунини ва аниқ шаклларини мустақил равишда белгилаш;
• AРM тузилмасини, штат рўйхатини ва ундан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқлаш;
• марказга берилган маблағларни тасарруф этиш;
• ягона тариф сеткаси асосида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошларини; лавозим маошларига устамалар ва қўшимча тўловларни; ходимларни мукофотлаш тартиби ва миқдор- ларини белгилаш;
• фойдаланувчиларга ноёб ва қимматли нашрларни беришда, шунингдек AРMдан фойдаланиш қоидаларида белгиланган бошқа ҳолларда гаров суммасини белгилаш;
• AРMдан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, фойдаланувчилар томонидан AРMга етказилган зарарни ундириш турлари ва миқдор- ларини белгилаш;
• юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар асосида AРMнинг кутубхона фондидан фойдаланиш шартларини белгилаш;
• таълим муассасасининг таълим касб-ҳунар дастурлари, ўқув режалари, илмий-тадқиқот ишлари тематикаси билан танишиш. Унинг таркибий бўлинмаларидан AРM олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни олиш;
• турли муассасаларда, ташкилотларда таълим муассасаси номи- дан вакиллик қилиш, кутубхона ва ахборот-библиографик фаолият масалалари бўйича илмий конференциялар, йиғилишлар ва семинар- лар ишида бевосита қатнашиш;
• бошқа AРMлар, кутубхоналар, ташкилотлар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
• амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот-кутубхона бирлашмаларига кириш;
• ахборот-кутубхона ишини ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини амалга оширишда танлов ёки бошқа асосда қатнашиш;
• хорижий давлатларнинг AРMлари, кутубхоналари ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорликни амалга ошириш, шу жумладан заруриятга кўра халқаро китоблар айирбошлашни юритиш, белгиланган тартибда халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб кириш, халқаро кутубхоначилик ва бошқа дастурларни амалга оширишда қатнашиш.
4.2. AРM фондларнинг сақланиши учун жавоб беради.
4.3. Таълим муассасаси AРM ўзининг ваколатига тааллуқли функцияларнинг бажарилмагани учун қонун ҳужжатларида белги- ланган тартибда жавоб беради.
4.4. Kутубхона - ахборот фондларига зарар етказилишида айбдор бўлган AРM ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
4.5. AРM ходимларининг меҳнат муносабатлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади.

5. Бошқариш. Тузилмаси ва штатлари.
Mоддий-техника таъминоти
Бошқариш.
5.1. AРMга раҳбарлик директор (мудир) томонидан амалга оширилади, у таълим муассасаси томонидан, олий касбий маълумотга эга бўлган ва ихтисоси бўйича камида 5 йил иш стажига эга бўлган мутахассислардан, меҳнат шартномаси (контракти) бўйича тайин- ланади.
5.2. Директор (мудир) ўз ваколати доирасида ишларнинг натижалари учун тўлиқ жавоб беради, барча ходимлар учун мажбурий бўлган фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.
5.3. Kутубхона ходимлари шартнома (контракт) тузиш йўли билан ишга қабул қилинади.
5.4. AРM ҳузурида маслаҳатлашув органи сифатида, ишларни бошқа AРM, AKM, кутубхоналар, таълим муассасасининг илмий ва ўқув бўлинмалари билан келишиш учун кутубхона-ахборот кенгаши ташкил этилади. Kенгаш таркиби AРM директори (мудири) тақдимига кўра таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланади. Kитоб- хонлар кутубхона муассиси билан келишган ҳолда ташкил этиладиган ҳомийлар кенгашлари ёки китобхонларнинг бошқа бирлашмалари фаолиятида қатнашадилар.
5.5. AРM ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳужжат- ларни юритади ҳамда ҳисоботларни, иш режаларини ва бошқа ахборотларни тақдим этади.

Тузилмаси ва штатлари.
5.6. AРM тузилмаси муайян таълим муассасаси учун якка тартибда ишлаб чиқилади ва анъанавий бўлинмалар (абонементлар, ўқув заллари ва бошқалар)дан ташқари инновация бўлимлари, секторлар, (автоматлаштириш, маркетинг бўлимлари ва бошқалар)ни ўз ичига олиши мумкин.
5.7. AРMнинг бошқарув ва хизмат кўрсатиш ходимлари сони таълим муассасаларининг AРM Намунавий штатлари асосида, AРM олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиладиган аҳоли ва таълим муассасаси ўқувчилари сонидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда шакллантирилади.
Mолия-хўжалик фаолияти.
5.8. Таълим муассасаси раҳбарияти тўлдиришни кафолатли молиялаштиришни, AРMни амалдаги меъёрларга мувофиқ зарур хизмат ва ишлаб чиқариш хоналари, электрон-ҳисоблаш ҳамда нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси ва ташкилий техника билан таъминлайди.
5.9. AРM таъминоти учун харажатлар таълим муассасасининг умумий харажатлар сметасида назарда тутилади.
5.10. AРM ўзининг субҳисоб рақамига эга бўлиши мумкин, унга марказ томонидан пуллик қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳисобига жалб этиладиган маблағлар киритилади.

6. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш
6.1. AРMни қайта ташкил этиш ва тугатиш (қўшиш, ажратиш, айириш, бирлаштириш, қайта ўзгартириш) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги қарорига кўра, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
6.2. AРMни қайта ташкил этишда барча ҳужжатлар (бошқарув, молия-хўжалик ҳужжатлари, шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар ва бошқалар), мол-мулк ва фондлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.

“Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида намунавий Низоми” Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган

Aхборот-кутубхона марказидан фойдаланиш
қоидалари

1. Умумий қоидалар
1.1. Aхборот-кутубхона маркази (AKM) демократик инсон- парварлик, ҳаммабоплик, умуминсоний қадриятлар устуворлиги, фуқаролик шахснинг эркин камол топиш принциплари асосида фаолият юритади.
1.2. AKM хизматидан фойдаланиш бепул, айрим хизмат турлари пуллик хизмат кўрсатиш усулида, белгиланган тартибда, тегишли қонуний ҳужжатлар асосида олиб борилади, унга хақ тўлаш миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида белгиланади.

2. AKMнинг асосий вазифалари
2.1. Универсал ахборот-ресурсларнинг, миллий ва хорижий босма аудиовизуал электрон нашрлар фондини шакллантириш, сақлаш ва очиб бериш.
2.2. Фойдаланувчиларга бошқа AKM, AРM ҳамда кутубхона- ларда, шу жумладан хорижий AKM, AРM ҳамда кутубхоналарда мавжуд ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни олиш имкониятини яратиш.
2.3. Aхборот маҳсулотлари яратиш ва уларни ҳудуддаги AРM ларнинг фойдаланиши учун тақдим этиш.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари
3.1. Қайси мамлакат фуқароси бўлишидан, ёшидан, ижтимоий келиб чикишидан, қайси ташкилот ёки муассасада ишлашдан қатьи назар доимий ёки вақтинча AKM хизмат кўрсатаётган ҳудудда истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро AKMдан фойдаланиш ҳуқуқига эга; бу AKMда ахборот ресурсларини тўла бутлаш, шунингдек, кутубхоналараро абонемент орқали автоматлаштирилган шаклдаги ахборотни етказиш, ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.
3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
• AKM фондидан вақтинча фойдаланиш учун ҳар қандай ҳужжатни олиш шунингдек, бошқа AKM ва AРMлар ҳамда кутуб-хоналар фондидан ҳужжатларни электрон йўл билан узатиш тизими орқали босма ва электрон ҳужжатларга буюртма бериш ва олиш;
• AKMнинг библиографик, маълумот-ахборот ва бошқа хизмат турларидан фойдаланиш;
• AKM томонидан ўтказиладиган оммавий ахборот тадбир- ларида қатнашиш;
• AKM жамоатчилик кенгашига сайлаш ва сайланиш.
3.3. AKMга аъзо бўлиш учун фойдаланувчилар паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларни тақдим этадилар ҳамда китобхон билети ва рўйхатга олиш карточка- сини расмийлаштириш учун тегишли маълумотларни тақдим этади.
Бошқа шаҳарлик фуқаролар паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни тақдим этиш асосида вақтинчалик китобхон билети оладилар.
Хорижий фуқароларга ўз мамлакатининг паспорти ёки белги- ланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат асосида вақтинчалик билет берилади.
3.4. Фойдаланувчиларга бир марта фойдаланиш учун бери- ладиган ҳужжатлар сони AKM томонидан якка тартибда ҳисобга олинади.
Фойдаланувчиларга нодир ҳамда қимматбаҳо нашрлар ва ҳужжатлар, шунингдек, эълон қилинмаган материаллар белгиланган тартибда берилади.
3.5. AKM фондларида зарур ҳужжатлар (китоблар, қўлёзмалар, даврий нашрлар ва электрон) мавжуд бўлмаган тақдирда фойда-ланувчилар уларнинг нусхаларини кутубхоналараро абонемент орқали бошқа AKM ва кутубхоналардан олишлари мумкин.
3.6. Фойдаланувчилар AKMдан олинган ҳужжатлар ва бошқа материалларни эҳтиёт қилишлари шарт.
Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материаллар олишда уларни кўздан кечириши ва бирор-бир нуқсон аниқланган тақдирда бу ҳақда AKM ходимига маълум қилиши керак.
3.7. AKM фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқа жавобгарликка тортиладилар.
3.8. AKM фондидан олинган ҳужжатлар ёки материалларни йўқот- ган ва улар ўрнини тўлдириб бўлмайдиган даражада зарар етказган фуқаролар, корхона, муассаса ва ташкилотлар AKM директори томонидан белгиланган ҳужжат ва материаллар ёки уларнинг нусхаси билан алмаштириш, алмаштириш мумкин бўлмаган ҳолатда улар қийматининг 10 баробар миқдорида қоплашга мажбурдир. Бу миқдор йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келтирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиқиб ва амалдаги қонуний ҳужжатлар асосида AKM мутаха- ссислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан белгиланади.
3.9. AKMдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун фойдала- нувчилар AKM маъмурияти томонидан белгиланган муддатга AKM- дан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

4. Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича
AKM мажбуриятлари
4.1. Тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва улар- дан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилган ҳолда тарихий ва маданий ёдгорлик ҳисобланган китоблар ва бошқа материалларнинг сақланишини таъминлаш ҳақидаги қоидалар- га мувофиқ AKM фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш.
4.2. Aхборот маҳсулотлари яратиш:
• ахборотни таҳлилий-синтектик қайта ишлаш;
• маълумотнома-библиография аппаратини, шу жумладан каталог- ни юритиш;
• тавсиявий библиография қўлланмаларини ишлаб чиқиш.
4.3. AKM қуйидагиларга мажбурдир:
• фойдаланувчиларга AKM ва унинг ташқарисидаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш учун имконият яратиш;
• фойдаланувчиларнинг сўровларини ўрганиш ва максимал даражада қондириш;
• кутубхоначилик, библиографик, ахборот-маълумотнома хиз- мати кўрсатишни такомиллаштириш, шу мақсадда фойдаланувчилар билан ишлашнинг якка ва гуруҳли усулларидан фойдаланиш;
• фойдаланувчиларга юксак маданий ва малакавий хизмат кўрса- тишни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириш ҳамда олишда зарур ёрдам кўрсатиш;
• фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида уларга турли хил шаклдаги ахборот ташувчиларни такдим этиш билан табақалашти рилган ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш;
• зарур ахборотни қидириш ва ундан фойдаланиш жараёнида мустақилликни шакллантириш ва мустақил ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам бериш;
• фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда қидириш ҳамда уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро кутубхоналараро абонемент тизими орқали бериш;
• оммавий тадбирларни юксак даражада ўтказиш;
• AKMнинг ижобий имижи яратилишига кўмаклашиш, AKMнинг фондларини ва у томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва уларнинг истакларига мувофиқ янги хизматлар ташкил этиш.

“Aхборот-кутубхона марказидан фойдаланиш
қоидалари” Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқ- лаштириш бўйича идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган

Aхборот-ресурс марказидан фойдаланиш
қоидалари

1. Умумий қоидалар
1.1. Aхборот-ресурс маркази (AРM) фаолияти демократия, инсонпарварлик, умумий фойдаланишга қулайлик, умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги, фуқаролилик, шахснинг эркин камол топиши принципларига асосланади.
1.2. AРMдан фойдаланиш бепул, AРM томонидан кўрсатила- диган пуллик хизматларнинг айрим турлари рўйхати, улар учун тўланадиган ҳақ миқдори қонун ҳужжатларида белгиланади.

2. AРMнинг асосий вазифалари
2.1. Универсал ахборот ресурсларини, миллий ва чет эл нашр- лари (босма, аудиовизуал, электрон нашрлар ва бошқалар) фондини шакллантириш, сақлаш ва бериш.
2.2. Фойдаланувчиларга AРMда ҳамда минтақанинг ахборот-кутубхона маркази (AKM)даги ҳужжатлар ва бошқа материалларни олиш имкониятини яратиш.

3. Фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари
3.1. AРMдан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур AРM хизмат кўрсата- диган ҳудудда яшайдиган, фуқаролиги, ёши, ижтимоий ва бошқа жиҳатдан мансублигидан қатъи назар, барча аҳолига, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга берилади. Ушбу ҳуқуқ ахборот ресурслари билан тўлдиришнинг, ахборотларни, шу жумла- дан кутубхоналараро абонемент тизими орқали бериш, шунингдек кутубхона - ахборот хизмати кўрсатишнинг бошқа шакллари билан таъминланади.

3.2. Фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
AРM фондидан исталган ҳужжатларни вақтинча фойдаланиш учун олиш, шунингдек минтақанинг AKMдан ва бошқа кутубхоналардан ҳужжатларнинг босма ёки электрон нусхаларини ҳужжатларни электрон воситасида етказиб бериш тизими орқали буюртма қилиш ва олиш;
библиографик, маълумотнома-ахборот хизматидан ҳамда AРM томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг бошқа турларидан фойдаланиш;
AРM томонидан ўтказиладиган ахборот-оммавий тадбирларда қатнашиш;
AРMнинг жамоат кенгашига сайлаш ва сайланиш.
3.3. Фойдаланувчилар AРMга аъзо бўлиш учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани, паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни, зарур миқдордаги фотосуратларини тақдим этадилар ҳамда китобхон билетини ва рўйхатдан ўтказиш варақасини расмийлаш- тириш учун маълумотлар берадилар.
Бошқа шаҳарлик фуқаролар вақтинчалик китобхон билетини паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ҳолда оладилар.
Бошқа мамлакат фуқаролари билетни ўз мамлакати паспорти ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида оладилар.
3.4. Фойдаланувчиларга бирйўла фойдаланиш учун бериладиган ҳужжатлар сони AРM томонидан якка ҳолда тартибга солинади.
Ноёб ва қимматли нашрлар ҳамда ҳужжатлар, шунингдек эълон қилинмаган материаллар фойдаланувчиларга белгиланган тартибда берилади.
3.5. AРM фондларида зарур ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда фойдаланувчилар уларга нусхаларини минтақанинг AKMдан олиши мумкин.
3.6. Фойдаланувчилар AРMдан олинган ҳужжатларни ва бошқа материалларни эҳтиёт қилиши шарт.
Фойдаланувчи ҳужжатлар ва материаллларни олишда уларни кўздан кечириши ва уларда бирон-бир нуқсон борлиги аниқланганда бу тўғрида AРM ходимига маълум қилиши керак.
3.7. AРM фондига зарар етказган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий, жиноий ёки бошқача тарзда жавоб берадилар.
3.8. AРM фондидан олинган ҳужжатлар ва материалларни йўқотган ёхуд уларга тиклаб бўлмайдиган даражада зиён етказган фойдаланувчилар уларни тегишли равишда худди шундай ёки AРM ходимлари томонидан тенг қимматли деб эътироф этилган (шу жумладан нусхалари билан) ҳужжатлар ва материаллар билан алмаш- тириши, алмаштириш мумкин бўлмаган тақдирда уларнинг қиймати- ни бир неча баравар миқдорда тўлаши шарт. Қийматининг неча баравар миқдорда тўланиши AРM мутахассислари ёки жалб этилган мутахассислар томонидан, йўқотилган ёки яроқсизлантирилган ҳужжатнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳамда амалдаги тартибга солувчи ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
3.9. AРMдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун фойдала- нувчилар AРMдан фойдаланиш ҳуқуқидан AРM маъмурияти томони- дан белгиланган муддатга маҳрум қилиниши мумкин.

4. AРMнинг фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлари
4.1. AРM фондларидаги ҳужжатлар ва материалларни уларнинг сақланишини таъминловчи белгиланган қоидаларга мувофиқ ҳисобга олиш, сақлаш ва фойдаланишни амалга ошириш; маълумотнома-библиографик аппаратни, шу жумладан электрон каталогни юритиш; тавсиянома тусидаги библиографик қўлланмаларни ишлаб чиқиш.
4.2. AРM қуйидагиларга мажбур:
фойдаланувчиларни AРMдаги ва ундан ташқаридаги барча ахборот ресурсларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш;
фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ва энг тўлиқ қондириш;
кутубхона, библиографик, маълумотнома-ахборот хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ушбу мақсадларда фойдаланувчилар билан якка тартибда ва гуруҳлар бўйича иш олиб боришнинг турли шаклларидан фойдаланиш;
фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишда юксак маданият ва малакалиликни таъминлаш, зарур ҳужжатлар ва материалларни қидириб топиш ва олишда зарур ёрдам кўрсатиш;
фойдаланувчиларнинг қизиқишлари ва ахборотларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш асосида турли манбалардаги ахборот ресурс- ларини берган ҳолда табақалаштирилган кутубхона-ахборот хизмати кўрсатишни амалга ошириш;
зарур ахборотни қидириб топишга ўкитишда мустақилликни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш ва мустақил равишда таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
фондларда зарур ҳужжатлар ва материаллар мавжуд бўлмаган тақдирда уларни қидириб топиш ишларини амалга ошириш ҳамда уларни кутубхоналараро абонемент, шу жумладан халқаро абонемент тизими орқали тақдим этиш;
оммавий тадбирларни юқори савияда ўтказиш;
AРMнинг ижобий нуфузини яратишга кўмаклашиш, AРM фонд- ларини ва унинг томонидан кўрсатиладиган хизматларни реклама қилиш, фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларнинг талабларига мувофиқ янги хизматларни ташкил этиш.

“Aхборот-ресурс марказидан фойдаланиш
қоидалари” республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш мажлисининг 2006 йил 6 ноябрь баённомаси билан тасдиқланган

Кутубхона, АКМ ва АРМ фаолиятини бошқариш учун зарур ҳужжатлар рўйхати

1. Кутубхона, АКМ, АРМ тўғрисида юқори ташкилот томонидан тасдиқланган Низом.
2. Кутубхона, АКМ, АРМ директори тасдиқлаган бўлимлар тўғрисида Низом.
3. Юқори ташкилот томонидан тасдиқланган фойдаланиш қоидалари.
4. Кутубхона, АКМ, АРМ директори тасдиқлаган ходимларга лавозим йўриқномаси.
5. Ишнинг асосий турлари ва алоҳида технологик жараёнларига йўриқномалар, справка-библиографик аппаратидан фойдаланиш қоидалари ва ишда зарур бошқа технологик йўриқномалар.
6. Кутубхона-ахборот жараёнларига намунавий комплекс вақт меъёрлари.
7. Пуллик хизмат тўғрисида юқори ташкилот томонидан тасдиқланган Низом.
8. Ички меҳнат интизоми қоидалари.
9. Ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари.

Йиллик режанинг тахминий тузилиши

1. Йилнинг асосий масалалари (воқеалар).
2. Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича асосий рақам кўрсаткичлари мажмуи.
3. Фонднинг шаклланиши ва унинг справка аппаратида акс эттирилиши.
4. Фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирлар: реклама фаолияти.
5. Ташкилий ва методик фаолият (методик марказ – кутубхоналар ва АРМ учун).
6. Моддий-техник ва технологик базани ривожлантириш.
7. Даромадлар ва харажатлар, молиявий асосни мустаҳкамлаш, ресурслардан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича тадбирлар.
8. Жамоани ижтимоий ривожлантириш, ходимларнинг малакасини ошириш.
9. Бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар.

Режа бўлимлари матнли, жадвал-рақамли ва аралаш шаклларда ёритилиши мумкин.
Биринчи бўлимда Низомда ёки Уставда ёзилганларни такрорлаш зарурати йўқ, фақат ушбу йилга асосий йўналишларни ва уларни амалга оширишни таъминлаш изчиллигини ажратиш зарур, холос.
Фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича кўрсаткичлар асосий вазифаларни тўлдиради. Режа кўрсаткичи – аниқ топшириқни ифодалаш шакли бўлиб хизмат қиладиган ўлчов ёки ҳисоб натижаси бўлган маълум сон қийматидир. Кўрсаткичлар тизимига муҳим талаблар – барча даражалар учун ягоналик ва қатъийлик, қиёслаш ва йиғмалилик, комплекслилик ва мўлжалланиши.
Кўрсаткичларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
1. Якуний – келажак мақсадларга эришишга қаратилади.
2. Сон – сон кўрсаткичлари томони билан ривожланишни тавсифлайди (фойдаланувчилар сони, фонд ҳажми, қатновлар ва китоб берилиши сони ва ҳ.к.)
3. Сифат – ривожланиш шартларини, кутубхона-библиографик ва ахборот ресурсларининг фойдаланиш самарадорлигини белгилайди (ўртача ўлчам – ўқилиш, қатнов, мурожаат, китоб билан таъминланиш).
Режа вазифаларнинг ҳажми штат таъминотига мувофиқ келиши ва асосий иш жараёнлари меъёрларига мувофиқ мумкин бўлган юкламаларга жавоб бериши лозим.
“Фойдаланувчиларни жалб қилиш, уларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича тадбирлар: реклама фаолияти” бўлими хизматлар турларини кенгайтириш бўйича, хизмат сифатини яхшилаш, инновация бўйича тадбирларни ва кутубхона, АКМ, АРМ жозибали образини шакллантириш бўйича чораларни акс эттиради.
“Фондни шакллантириш ва унинг справка аппаратида ёритилиши” бўлимида фонднинг мавзули ва турли таркибини ўрганиш, тўлдириш профилини аниқлаш, фонднинг ривожланиш ва фойдаланиш масалалари, унинг сақланиши, ягона справка қидирув аппаратини такомиллаштириш бўйича тадбирлар ёритилади.
“Ташкилий методик фаолият” бўлимида ягона ташкилий ва методик фаолиятни таъминлаш, бошқа идоралар ва даражалар АРМ ва кутубхоналарига методик ёрдам кўрсатиш акс эттирилади.
“Моддий-техник ва технологик базани ривожлантириш” бўлимида махсус жиҳозлар, техника воситалари ва ҳ.к. сотиб олиш бўйича, бинолар ва хоналарни таъмирлаш бўйича тадбирлар белгилаб олинади.
Иш шароитларини яхшилаш, моддий, маиший масалалар, жамоа аъзоларини қўллаб-қувватлашнинг ҳар хил турларини, ходимларнинг малакасини ошириш масалаларининг ҳал қилиниши “Жамоани ижтимоий ривожлантириш” бўлимида ёритилади.
“Бошқаришни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар” бўлими жамоада меҳнат жараёнларини такомиллаштириш, бошқарув аппарати тузилмасини йўлга қўйиш, алоҳида органлар вазифасини ўзгартириш ва ҳ.к. бўйича тадбирларни ўз ичига олади.

Лавозим йўриқномасини тузиш методикаси

Қоидага кўра, лавозим йўриқномасининг матни қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
1. Умумий қоидалар. Бу бўлимда: лавозимнинг тўлиқ номи; ходим бевосита кимнинг қарамоғида бўлса бошқариш тизимидаги ўрни (раҳбарлар учун), лавозимга тайинлаш тартиби; вақтинчалик йўқли- гида лавозимни эгаллаш тартиби; иш қандай ташкил қилинмоқда (тузилмавий бўлинманинг иш режаси билан мувофиқликда мустақил ёки бошқа тартибда); ходим ўз фаолиятида нимага асосланади (амал- даги қонунчилик, ички тартиб қоидалар, амалдаги меъёрий техноло- гик ҳужжатлар ва ҳ.к.) кимнинг ёзма ва оғзаки кўрсатмаларини бажар- моқда; малакавий талаблар; нимани билиши ва қила олишини кўрсатиш зарур.
2. Вазифалари. Бу ерда ишнинг асосий йўналишларини санаб ўтиш, қандай ишларни ходим мустақил бажаради, қайсиларида иштирок этишини кўрсатиш зарур.
3. Лавозим мажбуриятлари. Бўлим ходим томонидан ҳар куни ёки катта даврийликда (вақти-вақти билан) бажариладиган ишлар ва жараёнлар рўйхатини ўз ичига олади.
Ушбу бўлим 2 қисмга ажратилиши мумкин: ходим мустақил бажаради, ходим иштирок этади.
4. Ҳуқуқлари. Бу бўлим қуйидаги схема бўйича бўлиши мумкин: ходимнинг мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқи; назорат ҳуқуқи; (қўл остидагилардан) маълум ҳаракатларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқи; кўрсатмалар, топшириқлар бериш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқи; турли ҳужжатларни тасдиқлаш, уларга имзо қўйиш, келишиш ҳуқуқи кабилар акс эттирилади. Бўлим матнида ходимнинг бевосита хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ фаолиятни такомиллаштириш, технологияни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқини, лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркибига кириш ҳуқуқини мустаҳкамлаш зарур.
5. Жавобгарлиги. Бўлим амалдаги қонунчиликни, ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни бузиш учун технологияга риоя қилмаслиги ва ҳ.к. учун жавобгарлигини мустаҳкамлаб қўйиш кўзда тутилади.
Лавозим йўриқномаси мустақил ҳужжат сифатида ёки меҳнат шартномасига илова сифатида фойдаланиши мумкин.

Таълим муассасасининг АРМ ахборот технологиялари билан ишлаш бўйича мутахассиснинг намунавий лавозим йўриқномаси

1. Умумий қоидалар
1.1. Электрон ресурслар билан ишлаш бўйича 1-тоифа кутубхоначи лавозимига ушбу соҳада тегишли малакавий тайёргарликка ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассис тайинланади.
1.2. Бу мутахассис лавозимига бўлим мудирининг тавсияси бўйича муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
1.3. У бевосита бўлим бошлиғига бўйсунади.
1.4. Ўз ишида Уставга, бўлим тўғрисида Низомга, ушбу йўриқнома ва бўлимнинг иш режасига асосланади.
1.5. Электрон ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш ва таъмирлашга оид раҳбар ва меъёрий материалларни, электрон асбоб-ускуна-лардан техник фойдаланиш қоидаларини, техник хизмат кўрсатиш ва электрон асбоб-ускуналарни таъмирлаш қоидаларини, меъёрий йўриқ- нома ҳужжатларини, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ҳамда тегишли йўриқномаларни
б и л и ш и з а р у р.

2. Вазифалари
2.1. Электрон жиҳозлардан тўғри техник фойдаланишни, узлуксиз ишлашини таъминлайди;
2.2. Муассасада таълимий хизматлар сифати мониторинги тизимини ривожлантириш ва кузатиш бўйича ишларни ўтказишга жавоб беради;
2.3. Электрон ахборот ташувчиларда маълумотлар базасини яратишда иштирок этади;
2.4. Электрон ресурслардан фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш- да иштирок этади.

3. Лавозим мажбуриятлари
3.1. (Ўз ваколати доирасида) асбоб-ускуналарни техник хизмат кўрсатиши ва уларни таъмирлаш, уларни ишлатишни яхшилаш, улардан самарали фойдаланиш бўйича тадбирларни олиб боради.
3.2. Ҳисоблаш техникасининг техник хизмат кўрсатиши учун жавобгардир, ундан оқилона фойдаланишни, ишлаш қобилияти ҳолатини, бузилишининг олдини олиш ва жорий таъмирлашни ўтказишни таъминлайди, таъмирлаш ишларининг ўз вақтида сифатли бажарилиш чораларини кўради.
3.3. Электрон асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини текширишда, бузилишининг олдини олиш мақсадида кўрикдан ўтказиш ва жорий таъмирлаш, асбоб-ускуналарни капитал таъмирдан қабул қилиб олиш, шунингдек янги фойдаланишга қўйилаётган асбоб-ускуналарни қабул қилиб олиш ва уларни ўзлаштиришда иштирок этади.
3.4. Бўлимнинг техник имкониятларини кенгайтириш мақсадида электрон-ҳисоблаш машиналарига қўшимча ташқи қурилмаларни улаш имкониятларини ўрганади.
3.5. Муассасада таълимий хизматлар сифати мониторинги тизимини ривожлантириш ва кузатиш бўйича ишларни ўтказишга жавоб беради.
3.6. Электрон ресурсларни тўплаш, йиғиш, сақлаш ва фойдаланишда қатнашади.

4. Ҳуқуқлари
4.1. Бўлим ишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш.
4.2. Электрон ресурсларнинг фойдаланилишини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш
ҳ у қ у қ и г а э г а.

5. Жавобгарлиги
5.1. Ушбу лавозимга юклатилган вазифаларни бажаришга;
5.2. Электрон асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш ва уларнинг ишга яроқлилиги учун;
5.3. Ички тартиб интизом, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга
ж а в о б г а р д и р.

Ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари

Кутубхоначилик фаолиятини оқилона ташкил этиш ва кутубхоначилик ишини самарали бошқариш мана 20 йилдирки ахборот, кутубхоначилик, ва ноширлик иши бўйича стандартлар тизими (СИБИД) амал қилишига асосланади. СИБИД тизими амалдаги умумтехник ва ташкилий-методик стандартлар тизимидан бири ва у мамлакатда илмий-ахборот фаолиятини ижтимоий институтларнинг ҳужжатли ахборотни ишлаб чиқиш билан боғлиқ ахборот функцияларининг муштараклиги асосида мувофиқлаштириш, меъёрий ва методик раҳбарликни таъминлашга қаратилган стандартлар мажмуасидир.
Стандартларнинг ягона ахборот тизимини, ахборотга ишлов бериш ва уни алмашишни кенгайтириш учун янги технологияларни ва МДҲ давлатлари доирасида ва халқаро даражада ягона ахборот маконини яратиш мақсадида меъёрий ҳужжат сифатидаги ролини ошириш учун 1992 йил мартда МДҲ давлатлари томонидан “Стандартлаштириш, метрология ва сертификация соҳасида ягона сиёсатни юритиш тўғрисида” ҳукуматлараро битим имзоланди, стандартлаштириш, метрология ва сертификация бўйича Давлатлараро Кенгаши тузилди, унда давлат стандартлари давлатлараро статус (ҳақ-ҳуқуқ) олади.
Стандарт (андоза) илмий-тадқиқот ишларининг стандартга риоя қилиш нуқтаи-назаридан уларнинг самарасизлигини тартибга келтиришнинг қатъий чоралари зарурлигини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатларнинг мавжудлигини белгилаб берувчи якуний даврдир.
Стандартларни уларнинг ҳозирги замон фани, техника ва технологияси, ютуқларига, ватан ва чет эл тажрибаларига мувофиқ (мос)лигини таъминлаш учун эскирган талабларни ўз вақтида янгилари билан алмаштириш йўли билан янгилаб туриш лозим.
Ахборот кутубхоначилик ва нашриётчилик иши бўйича давлатлараро стандартлар тизимида муҳим стандарт ГОСТ 7.55-99 “СИБИД. Асосий қоидалар” стандартидир. У СИБИДнинг таркиби, унинг мақсади ва тарқатилиш соҳасини, шунингдек, давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва режалаштириш тартибини белгилайди.
СИБИД тизимининг мақсади ва мўлжалланиши – давлатлараро қизиқишга эга бўлган ахборотни йиғиш, унга ишлов бериш, ҳисобга олиш, тақдим этиш, сақлаш, қидириш ва тарқатишга, МДҲ давлатлари иқтисодиётини ахборот билан таъминлаш бўйича илмий-техника ахборот (ИТА) органлари, кутубхоналар, нашриётлар ҳамкорлигини, илмий-техника ахборотининг тўлиқлиги ва таққосланишини, бутлиги ва уларнинг фойдаланиш самарадорлигини, ИТАнинг автоматлаштирилган тизимининг мослиги, ИТА, кутубхоначилик ва нашриёт иши соҳасида халқаро қоида ва меъёрларни жорий этишни таъминлашга ягона меъёр, қоида ва талабларни белгилашдир.
ГОСТ 7.55-99 га мувофиқ тушунча ва атамалар, ахборотнинг ҳужжатли манбалари: кутубхоначилик-ахборот ва нашриёт-таҳририят технологияси; ИТА органлари, АКМ, АРМ, кутубхоналар, нашриётлар ва ноширлик ташкилотлари фаолиятининг ташкилий томонлари СИБИД тизими давлат стандартлаштириш объекти ҳисобланади.

Мундарижа

Сўз боши 3
Предисловие 5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори Peспублика аҳолисини ахборот-кутубхона
билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида 8
Пастоновление Президента Республики Узбекистан
Об организации информационно-
библиотечного обеспечения населения республики 12
Aхборот-кутубхона марказининг намунавий Низоми 16
Типовое положение об информационно-библиотечном центре 24
Таълим муассасасининг ахборот-ресурс маркази тўғрисида
намунавий Низоми 32
Типовое положение об информационно-ресурсном
центре образовательного учреждения 40
Aхборот-кутубхона марказидан фойдаланиш қоидалари 48
Типовые правила пользования
информационно-библиотечным центром 52
Aхборот-ресурс марказидан фойдаланиш қоидалари 56
Типовые правила пользования
информационно-ресурсным центром 60
Кутубхона, АКМ ва АРМ фаолиятини бошқариш
учун зарур ҳужжатлар рўйхати 63
Перечень документов, необходимых для
управления деятельностью библиотеки, ИБЦ и ИРЦ 64
Йиллик режанинг намунавий тахминий тузилиши 65
Примерная структура годового плана 67
Лавозим йўриқномасини тузиш методикаси 69
Методика составления должностных инструкций 72
Комплексные нормы времени на процессы
библиотечно-информационной деятельности 75
Ахборот, кутубхоначилик ва ноширлик иши стандартлари 83
Стандарты системы СИБИД 85
Перечень действующих стандартов по
информации, библиотечному и издательскому делу 87

АХБОРОТ-КУТУБХОНА ВА АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

(ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ)

Масъул муҳаррир: А.Умаров
Бадий муҳаррир: Р. Исакулов
Техник муҳаррир: О.Қиличбоев
Мусаҳҳиҳ: З.Жалилова

Босишга рухсат этилди: 2007 йил 12 март
Бичими 60х84 1/16 нашр. т. 7 Адади 500 нусха.
Буюртма № 30

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон
Миллий кутубхонаси нашриёти

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон
Миллий кутубхонаси босмахонасида чоп этилди

Тошкент ш., Х. Сулайманова кўчаси, 33.

Меъёрий хужжатлар (узбек тилида):

1. Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 27 июлдаги 150-сон карорига ИЛОВА Республика ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиклаштириш бўйича Идоралараро кенгаш тўгрисида НИЗОМ

2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ КАРОРИ 26.08.2008 й. N ПК-952 КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ХУКУМАТИНИНГ ГРАНТ МАБЛАГЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ХОЛДА ИЛМИЙ-ТЕХНИКА АДАБИЁТЛАРИ ЭЛЕКТРОН КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎГРИСИДА

3. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 27.07.2006 й. N 150 РЕСПУБЛИКА АХБОРОТ-КУТУБХОНА ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИКЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ ТЎГРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИКЛАШ ХАКИДА

4. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ КАРОРИ 20.06.2006 й. N ПК-381 РЕСПУБЛИКА АХОЛИСИНИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎГРИСИДА

5. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 05.08.2003 й. N 342 ЎКУВ ЮРТЛАРИ КУТУБХОНАЛАРИ ВА ОММАВИЙ КУТУБХОНАЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ ЯНГИ НАШРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎГРИСИДА

6. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИНИНГ КАРОРИ 12.04.2002 й. N 123 АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎГРИСИДА

7. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ “Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхоналарига оид хужжатларнинг намуналарини тасдиклаш тўгрисида” 2000 йил 14 июн 169 сонли БУЙРУГИ

8. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ "Ўкув юртлари кутубхоналарининг фаолиятини такомиллаштириш хакида" ги 1999 йил 13 январ 12 сонли БУЙРУГИ

9. [[file 9.doc | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ "Ўкув юртларининг кутубхоналарини фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг жамгармасини янги ўкув, илмий техник ва даврий адабиётлар билан тўлдириб бориш хакида"ги 1998 йил 30 ноябр 331 сонли
БУЙРУFИ]]

10. 10

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License