АРМ да электрон ахборот ресурсларини яратиш усуллари ва воситалари

30 июнь – 7 июль кунлари А. Авлоний номидаги Халк Таълими Ходимларини Кайта Тайёрлаш ва Малакасини Ошириш Марказий Институтида Халк таълими вазирлигига карашли 1000 ахборот ресурс марказлари мутахассислари учун «АРМ да электрон ахборот ресурсларини яратиш усуллари ва воситалари хамда улардан фойдаланиш» мавзуси бўйича трененинги уз ишини бошлади.

Ушбу тренинг Ўзбекистон республикаси Халк Таълими Вазирлиги ва Осие тараккиёт банкининг кредити асосида ва Германиянинг ABU Consult маслахатлигида амалга оширилаетган “Умумтаълим мактаблари учун дарсликлар ва ўкув адабиётларини нашр килиш тизимини такомиллаштириш” лойихасининг 2- боскичи 4 компоненти - «Мактаб кутубхоналарини ривожлантириш» компоненти доирасида ўтказиляпти.

«Мактаб кутубхоналарини ривожлантириш» компонент доирасида мактаб кутубхоналари замонавийлаштирилади ва ахборот ресурс марказлари даражасигача ривожлантирилади ва куйидаги вазифаларни амалга оширади:
1. маълумотнинг альтернатив манбаларини такдим этиш (ушбу вазифа хозирги вактгача дарсликлар асосида бажарилиб келинмокда);
2. ўкувчилар ишлаб чикилган лойихалари, тадкикотлари ва мустакил ишлари учун керакли шароитлар ва мухитни таъминлаб бериш;
3. Ўзбекистон мактабларида ўкитиш ва ўрганишнинг янада интерактив усулларини ишлаб чикиш ва кўллашда асосий услубий кўмакни та?дим этиш.

Тренинг Ўзбекистон республикаси Халк Таълими Вазирлигининг 103 ракамли буйруги асосида вилоятлар ва Кораколпогистон респуликаси вакиллари учун ўтказилади. 8 кун давомида 27 нафар иштирокчи 60 соатлик тренинг доирасида тренер малакасига эга бўладилар. Вилоят ресурс маркази ва малака ошириш институтлари вакиллари келгусида 1000 та Ахборот Ресурс Маркази ходимлари учун тренингларни ўтказишда фаол иштирок этадилар. Ушбу вакиллар лойиха доирасида вилоятларда ўтказилган тренингларда фаол иштирок этган иштирокчилар орасида танлаб олинган.

Тренинг давомида иштирокчилар куйидаги мавзулар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар: АРМда электрон ахборот ресурслари шакллантириш усуллари, воситалари ва улардан фойдаланиш, ахборот кутубхона фаолиятини автоматлаштириш асослари, АРМ ни автоматлаштирувчи тизимлари билан ишлаш, АРМ да электрон ахборот ресурслари шакллантириш усуллари, воситалари ва улардан фойдаланиш, АРМ да менеджмент ва маркетинг, тренинг машгулотларини ўтказиш методикаси.

Шу билан биргаликда, Вестминстер университети ва Япония ресурс маркази фаолитияти билан танишдилар. Тренинг лойиханинг кутубхона ва АКТ ва тренинг бўйича экспертлари томонидан замонавий ўкитиш технологиялари асосида ўтказилади. Тренинг якунида ?ар бир иштирокчи битирув ишини химоя килди ва сертификатлар билан такдирланди. Умумий хисобда тренинг иштирокчилари ердамида республикада 2000 якин Ахборот Ресурс Маркази ходимлари малакасини ошириши режалаштирилган.

Манба: бу ерга

Кутубхона ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш

Кутубхоначилик ишининг ривожланиши кутубхоначи кадрлар тайёргарлик даражаси ва сифатига боғлиқдир. Янги педагогик технологияларидан унумли фойдаланиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида янги ёндошувларнинг пайдо бўлишига ва таълим тизимининг самарали бўлишига катта имкониятлар яратади.
Мамлакатимиздаги ва чет эллик кўплаб мутахассисларнинг фикрича, бугунги кунда олий ўқув юртини тугаллаётган битирувчилар ҳозирги кунда фойдаланилаётган ва беш йил кейин кутубхона – ахборот тизимларида фойдаланишга мўлжалланаётган барча турдаги дастурий – техник воситалардан фойдалана билиши лозим.
Ўзбекистоннинг жаҳон ахборотлар фазосига фаол кириб бориши Республика ҳаётининг барча соҳаларида ўзгаришлар содир бўлишига олиб келди, жумладан ахборот технологияларини татбиқ қилишга катта эътибор берила бошланди. Кутубхоналарнинг таълим тизимидаги ўрни ва мавқеи ҳамда бажарадиган вазифалари, электрон кутубхоналар, кутубхоналарни автоматлаштириш тўғрисидаги бир қатор мақолалар республиканинг вақтли матбуотида ва илмий журналларида эълон қилинди. Бу ҳолат республика жамоатчилигининг кутубхоначилик ишига бефарқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика аҳолисини ахборот – кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мамлакатимиз кутубхоначилиги тарихида туб бурилиш ясайдиган ҳужжат бўлди. Тулик варианти бу ерда

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License