Бош сахифа

Кутубхоначилик сохаси жамиятимиз ривожланишида мухим урин тутгун булиб, кундан-кунга ривожланиб бормокда. Хукуматимиз бу сохани ривожлантириш учун катта ишларни амалга оширмокда. АРМ (ахборот-ресурс марказлари) барпо килиниб, улар жихозланиб, керакли ресурслар билан таъминланмокда. АРМ ходимлари эса уз малакаларини ошириб бормокда.

«Kutubxona.Uz» - кутубхоначилар журнали

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишни юқори даражага олиб чиқиш истиқболларини, мамлакат кутубхоначилик ишида ахборот ва телекоммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.

Мамлакат кутубхоначилик муҳитида сўнгги икки ярим йил мобайнида юз берган ўзгаришлар ушбу ҳужжат мазкур йўналишнинг қайта шакллантириш жараёнига қанчалик таъсир қилганини ва ахборот-кутубхона муассасаларининг бутун фаолиятини жонлантирганини кўрсатиб турибди.

АКТ қўлланилиши билан аҳолига хизмат кўрсатишилишининг яхшиланиши қаторида, ахборот-кутубхона муассасалари учун ахборотлаштириш тизими ва кутубхоначилик ишида ўзаро алоқалар ва ташкилий-услубий таъминот, улар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари муҳим ҳисобланади.

Жамоатчиликни ахборот-кутубхона тизимида рўй бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар билан батафсил таништириб бориш, шунингдек, ушбу йўналишда маҳаллий ва хорижий муассасалар иш тажрибаси ҳақида ахборот бериш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан «Kutubxona.Uz» кутубхоначилик журнали таъсис этилди. Журналнинг нишона сони шу йилнинг бошларида нашрдан чиқарилади.

«Kutubxona.Uz» - ахборот технологиялари маконидаги кутубхоначилик ва китоб ишига бағиланган илмий-амалий журнал бўлиб, йилига 4 марта босмадан чиқади.

«Kutubxona.Uz» - кутубхоначилик иши, архив ва музей ишида янги ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилишига бағишланган журналдир.

Журнал кутубхона тизимида ишлаётган, кутубхоначилик ишининг амалий ҳолати ва назарияси билан шуғулланаётган мутахассислар учун, замонавий оламда ахборот-кутубхона жамияти ҳаётига, унда юз бераётган воқеалар, ютуқлар ва муаммоларга қизиқувчи барча инсонлар учун мўлжалланган.

Журнал муаллифлари маданият, китоб, ахборот жамияти, жамғарма ва коллекциялар, таълим ва касблар, халқаро алоқалар ҳақида ҳикоя қилишар экан, мақолаларни жойлаштириш ва уларни безатишнинг оммалашган шаклидан профессионал даражада фойдаланишга ҳаракат қилишади.

Нашрни янада кенг тарғиб қилиш мақсадида журналнинг веб-сайтини яратиш ҳам режалаштирилмоқда.

Манба: бу ерга

Unless otherwise stated, the content of this page is licensed under Creative Commons Attribution-ShareAlike 3.0 License